Загрузка
Загрузка
Нега Ўзбекистонда ҳозирча янги университетлар очилмайди? Вазир жавоб берди
Жамият

Нега Ўзбекистонда ҳозирча янги университетлар очилмайди? Вазир жавоб берди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов Ўзбекистонда ҳозирча янги университетлар очишга эҳтиёж йўқлигини билдирди. Унинг айтишича, амалдаги олий таълим муассасалари қуввати меҳнат бозори эҳтиёжини қоплаш учун етарли.

Вазирнинг таъкидлашича, ҳозир 56,7 баллдан юқори натижа олган барча абитуриентлар олий таълимга кирмоқда. Бу 256 мингдан ортиқ ёшни ташкил этади. 56,7 баллдан паст натижа кўрсатганларни ҳам мавжуд университетлар қабул қилиб, ўқитиш имкониятига эга.

Шарипов янги университетлар сонини кўпайтириш ўрнига, таълим сифатини оширишга эътибор қаратиш зарурлигини айтган. Унинг фикрича, янги ОТМлар очилиши айрим ҳолларда сифатсиз таълим берувчи муассасалар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Вазир ўрта бўғин мутахассисларига талаб юқори эканини қайд этган. Шу сабабли жорий йилда 100 та техникумни халқаро даражага олиб чиқиш режалаштирилган.

Уларни тамомлаган ёшлар нафақат Ўзбекистонда, балки 70 дан ортиқ давлатда дипломи асосида ишлаши мумкин.

Шунингдек, айрим касбларда даромад олий маълумотли мутахассисларникидан ҳам юқори экани айтилган. Хусусан, халқаро меҳнат бозорида ҳайдовчи ва пайвандчиларга камида 1 500 доллар маош таклиф қилинаётгани таъкидланган.

Касбий таълимни тамомлаган ёшларга кейинчалик суҳбат асосида олий таълимга кириб, иккинчи курсдан ўқишни давом эттириш имконияти ҳам берилади.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинганди. Шу билан бирга Ўзбекистондаги биринчи давлат олий таълим муассасалари 2026/2027 ўқув йили учун табақалаштирилган контракт асосида ўқиш нархларини эълон қилишни бошлаганди. Термиз давлат университетида нарх йўналишга қараб 90 миллион сўмга етади, Наманган давлат педагогика институти эса ўтган йилги нархларни сақлаб қолишга қарор қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...