Загрузка
Загрузка
Сирдарёда эридан ўч олиш учун икки фарзандини ўлдирган она озодликдан маҳрум қилинди
Ҳодисалар

Сирдарёда эридан ўч олиш учун икки фарзандини ўлдирган она озодликдан маҳрум қилинди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Сирдарёда 32 ёшли аёл турмуш ўртоғидан ўч олиш мақсадида олти ва тўрт ёшли икки ўғлини бўғиб ўлдирди. Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар суди аёлни айбдор деб топиб, унга 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Суд ҳужжатларига кўра, воқеа 2026 йил 1 февраль куни тунги вақтда Гулистон туманидаги ижара хонадонда содир бўлган. Аёл аввал олти ёшли, кейин эса қўшни хонада бўлган тўрт ёшли ўғлини бўғиб ўлдирган.

Жиноятдан сўнг у болаларнинг жасадларини ёнма-ён ётқизиб, хонадаги газ плита ва газ жўмрагини очиб қўйган. Шу тариқа болаларнинг ўлими газдан заҳарланиш оқибатида содир бўлган деган тасаввур уйғотишга уринган.

Шунингдек, эрига хат қолдириб, ўз жонига қасд қилишга ҳам уринган, бироқ тиббий ёрдам кўрсатилиши натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Экспертиза болалар газдан заҳарланиш оқибатида эмас, механик асфиксия натижасида вафот этганини аниқлаган.

Суд аёлнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми "а" ва "в" бандлари билан квалификация қилган. Жазо тайинлашда Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 13 йил 4 ойлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Суд ҳукмига кўра, тайинланган жазо умумий тартибли колонияда ўталади.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи 47 ёшли аёл келинига мунтазам равишда жисмоний ва руҳий босим ўтказиб, уни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...