Загрузка
Загрузка
2021 йилнинг охиригача Тошкентдаги барча  ёзувли реклама  тахталари рақамлига ўзгартирилади
Жамият

2021 йилнинг охиригача Тошкентдаги барча ёзувли реклама тахталари рақамлига ўзгартирилади

605
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 2021 йил охирига қадар Тошкентдаги барча ёзувли реклама тахталари рақамлига алмаштирилади. 1 мартдан бошлаб, реклама жойлаштириш ҳуқуқини электрон баннерлар ишлатилган тақдирдагина E-auksion орқали олиш мумкин бўлади. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.

Адлия вазирлиги хабар беришича, 20 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатга кўра, эндиликда реклама қурилмаларини жойлаштириш учун ерлар 10 йил муддатга берилади. Жамоат биноларида реклама жойлаштириш ҳолатлари бундан мустасно. Бу ҳолатда ерни бериш муддати 5 йилгача қисқартирилади. Рухсатномани Давлат хизматлари марказлари орқали олиш мумкин бўлади.

Шу билан бирга, 1 мартдан бошлаб Тошкентда E-auksion орқали реклама қурилмаларини жойлаштириш ҳуқуқини олиш учун алоҳида тартиб жорий этилиб, рухсат фақат рақамли баннерларга берилади.

Шаҳардаги мавжуд реклама қурилмалари икки босқичда рақамлиларга алмаштирилади. 2020 йил давомида биринчи тоифадаги катта йўллардаги ёзувли реклама тахталари, 2021 йил давомида иккинчи тоифадаги йўлларда жойлашган тахталар алмаштирилади. Барча ишлар 2021 йил 31 декабргача якунланиши керак.

Шунингдек, қарорга мувофиқ тротуар ва пиёдалар йўлакчасига реклама қурилмаларини ўрнатилиши таъқиқланган.

Қарорнинг бажарилиши "Архитектура режалаштириш бюроси" давлат унитар корхонаси томонидан назорат қилинади. Мазкур ташкилот реклама тахтаси эгалари рўйхатини тузиш ва уларнинг фаолиятини назорат қиладиган ишчи орган сифатида тайинланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...