2025 йилда Ўзбекистонда ЙТҲ натижасида 2200 га яқин одам вафот этган
Жамият

2025 йилда Ўзбекистонда ЙТҲ натижасида 2200 га яқин одам вафот этган

163

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда охирги беш йил ичида аҳоли ва транспорт воситалари сони кескин ошганига қарамай, йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) оқибатида ҳалок бўлиш кўрсаткичи сезиларли даражада пасайган. 

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) тақдим этган маълумотларга кўра, 2025 йилда мамлакат йўлларида 2 188 нафар инсон вафот этган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан (2 199 нафар) камайганини кўрсатса-да, соҳа мутахассислари вазият ҳамон жиддий эканини таъкидламоқдалар. Шунингдек, йил давомида 8 901 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Сўнгги 5 йил (2021–2025) давомида Ўзбекистонда ЙТҲлар камайиш тенденцияси бир қатор омиллар фонида сақланиб қолмоқда.

Хусусан, аҳоли 35,2 миллиондан 38,2 миллион нафарга етган. Транспорт воситалари сони 3,8 миллионтадан 5,5 миллионтадан ошган.

Бунда ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган ўлим сони 6,9 тадан 5,7 тага, ҳар 10 минг транспорт воситасига нисбатан эса 6,3 тадан 4,0 тага камайган.

Бу натижалар билан Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар кўрсаткичи бўйича энг хавфсиз ўрин-1-ўринни эгаллаб турибди (2024 йил якунларига кўра).

Таълим муассасалари ва маҳаллаларда кўрилган чоралар натижасида болалар иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар 9,6 фоизга, болалар ўлими эса 12,8 фоизга камайган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 1,1 миллион инсон йўлларда ҳалок бўлади. ЙТҲлар нафақат инсоний фожиа, балки иқтисодий йўқотиш ҳамдир — авариялар оқибатида айрим давлатлар ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) 3–5 фоизини йўқотади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтнинг Миробод туманида Yutong электробус ва Haval автомобили кетма-кет уриб юборгани оқибатида пиёда вафот этганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...