289 миллион долларга қурилаётган Олимпия шаҳарчаси қандай бўлади? Лойиҳа фотосуратлари
Жамият

289 миллион долларга қурилаётган Олимпия шаҳарчаси қандай бўлади? Лойиҳа фотосуратлари

825

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Куни кеча Тошкентда Олимпия шаҳарчаси қурилиши бошланган эди. Хитойнинг CАМC Engineering компанияси томонидан амалга ошириладиган лойиҳанинг қиймати 289 миллион доллардан ошади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Шаҳарчанинг майдони 100 гектарни ташкил қилади. Бу ерда 10 000 ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ ва 7 та очиқ спорт иншооти, сув спорт турлари саройи, велотрек, яккакураш ва жамоавий спорт турлари мажмуалари қурилади.


“30 йил ичида биз дунёнинг 70 мамлакатида иншоотлар қурдик. Режалаштирилган барча ишларни ўз вақтида ва сифатли бажарамиз. Ушбу лойиҳани тайёрлашда биз экологик жиҳатларга ва яшил ривожланиш фалсафасига, яшил технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратдик. Инновацион компонент, янги материаллар ва яшил энергетикадан фойдаланишга устуворлик берилади. Натижада замонавий ва юқори функционалли мажмуа қурилади”, - деди Хитойнинг CAMC Engineering компанияси бош директори Ли Хайсин.


2025 йилда бу ерда Осиё ўйинлари ва Осиё ёшлар Пара-ўйинлари бўлиб ўтади. Қитъамизнинг 45 мамлакати вакиллари спортнинг 20 га яқин тури бўйича беллашади.





Мусобақадан кейин мажмуа бўш бўлмайди. Кейинчалик бу ерда Спортни ривожлантириш вазирлиги, Спорт федерациялари ва Ўзбекистон Давлат спорт Академияси жойлашади. Мажмуалар ватандошларимизнинг спорт билан шуғулланишига очиқ бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+