Загрузка
Загрузка
Суюлтирилган газ учун эҳтиёжманд оилаларга ойига 60 минг сўмгача компенсация бериш таклиф қилинмоқда
Жамият

Суюлтирилган газ учун эҳтиёжманд оилаларга ойига 60 минг сўмгача компенсация бериш таклиф қилинмоқда

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 минг сўмдан компенсация бериш таклиф этилмоқда. Тўлов ойига кўпи билан 20 килограмм газ учун ҳисобланиб, компенсациянинг энг юқори миқдори 60 минг сўмни ташкил этади. Ушбу ёрдамни 2030 йил 1 январга қадар бериш режалаштирилган. 

Таклифга кўра, компенсация олувчилар қаторига Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, шунингдек, реестрга киритилмаган бўлса-да, жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан — 1,43 миллион сўмдан ошмайдиган оилалар киради. Бундан ташқари, етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшайдиган оилалар ҳам компенсация олиши мумкин. 

Режага мувофиқ, ёрдам тахминан 220 минг абонентни қамраб олиши ва бу мақсадлар учун 158 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган. Маблағлар оилаларнинг ижтимоий карталарига ўтказилади. 

Компенсация олиш учун аризаларни Давлат хизматлари марказлари, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари, маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар орқали ёки масофадан туриб топшириш мумкин. Бунинг учун my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд "Ижтимоий карта" мобил иловасидан фойдаланиш мумкин. Ариза бериш бепул. 

Ҳукумат таклиф этилаётган 5 минг сўмлик нарх ҳам бозор нархи эмаслигини таъкидламоқда. Чунки суюлтирилган газ харажатларининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланиши давом этади. 

Шу билан бирга, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига газ нархларининг сунъий оширилишининг олдини олиш мақсадида биржа савдоларини мунтазам кузатиб бориш тавсия этилган. 

Эслатиб ўтамиз, ​Ўзбекистонда аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана сотиш нархини ошириш таклиф этилганди. Бу Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...