Аҳолини  оммавий  эмлаш  учун  Ўзбекистон  Россиянинг  "Спутник V" вакцинасини маъқуллаган. Ундан 1 миллион доза харид қилиш  режалаштирилган
Жамият

Аҳолини оммавий эмлаш учун Ўзбекистон Россиянинг "Спутник V" вакцинасини маъқуллаган. Ундан 1 миллион доза харид қилиш режалаштирилган

443

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Республика  Махсус  комиссияси  қарорига асосланган ҳолда  мухбиримиз хабар беришича, аҳолини оммавий  эмлаш  учун  Ўзбекистон  Россиянинг  "Спутник V" вакцинасини маъқуллаган.

 Россия вакцинаси клиник  синовларининг учинчи босқич натижалари ўрганилгандан  сўнг тасдиқланган. Ҳозирги кунда Россия вакцинасидан  1 миллион  доза сотиб олиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

 Биринчи  босқичда коронавирусга қарши 4 млн 112 минг 668  нафар  аҳолини   эмлаш  режалаштирилган. Мамлакатда эмлаш жараёнига 3138та эмлаш пунктлари, 862та мобил бригадалар   (ҳар бирида 1 нафар оилавий шифокор, 1 нафар вакцинатор ва 1 нафар муолажа ҳамшираси мавжуд) жалб этилган.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш ихтиёрий тарзда амалга оширилади.

Дастлаб  вакцина аҳолининг  қўйидаги  тоифаларига ўтказилади:

  • 65 ёшдан катталарга;

  • сурункали касалликлари борларга; 

  • тиббиёт ходимларига;

  • мактабгача таълим муассасаси, мактаб  ва ОТМ ходимларига;

  • аҳоли  билан мулоқот қиладиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимларига.   
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...