АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси барча афғон ҳарбийларининг  эвакуация қилинганини тасдиқлади. Қолган техника масаласи билан АҚШ Мудофаа вазирлиги шуғулланмоқда
Жамият

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси барча афғон ҳарбийларининг эвакуация қилинганини тасдиқлади. Қолган техника масаласи билан АҚШ Мудофаа вазирлиги шуғулланмоқда

706

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси барча афғон ҳарбийларининг эвакуация қилинганини тасдиқлади. Қолган техника масаласи билан АҚШ Мудофаа вазирлиги шуғулланмоқда. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири   маълум қилмоқда. 

Тошкентдаги Америка дипломатик ваколатхонасининг Batafsil.uz. мухбирига маълум қилишича, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва ҳукумати билан яқин ҳамкорликда асосан Афғонистон қуролли Кучларида хизмат қилган 494 нафар афғонни, жумладан, кўплаб учувчиларни олиб чиқиб кетган.

"Эвакуация 12-13 сентябрь кунлари Термиз шаҳри аэропортидан амалга оширилди ва тўлиқ якунланди", - дея таъкидлади элчихона.

Элчихона афғон ҳарбийларининг Ўзбекистонга қочиб ўтиш учун фойдаланилган жиҳозлари – 46та ҳарбий самолёт ва вертолётлар тақдири ҳақида изоҳ бермади ва бу масала билан АҚШ Мудофаа вазирлиги шуғулланаётганини қайд этди холос.

Ҳаво техникаси масаласига ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига мурожаат қилдик, бироқ улар бундай давлатлараро масалалар Ташқи ишлар вазирлиги ваколатига киришини айтишди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бу саволга жавоб бермади.

Эслатиб ўтамизки , август ойи ўрталарида ўнлаб афғон ҳарбий самолётлари мамлакатимиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтган эди. Улар Термиз аэропортига мажбуран қўндирилиб, келган барча ҳарбий хизматчилар махсус карантин шаҳарчасига жойлаштирилган.

Reuters ахборот агентлигининг хабарига кўра, учувчилар Афғонистонга қайтариб юборилишидан қўрқишган, чунки АҚШда ўқиган учувчилар самолётларни қайтаришни талаб қилаётган толиблар томонидан аниқ ўлдириларди.

"Толибон ҳокимиятга келишидан олдин ҳам уларнинг асосий мақсадлари Қўшма Штатларда таълим олган инглиз тилида сўзлашувчи учувчилар эди. "Толибон" жангарилари бир неча учувчини излаб топиб, ўлдиришган", - дейилмоқда агентлик тарқатган хабарда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+