Адлия вазири: ҳокимлар – ҳукмрон эмас, балким халқнинг ёлланма  ишчиларидир
Жамият

Адлия вазири: ҳокимлар – ҳукмрон эмас, балким халқнинг ёлланма ишчиларидир

455

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг бугун бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида қайд этишича, ҳокимлар – ҳукмрон эмас, аксинча - халқнинг ёлланма ишчиларидир.

Вазирнинг сўзларига кўра, е-qaror тизими фаолияти туфайли ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорлар ҳамма учун очиқ бўлди. Шунинг учун энди ҳокимлар томонидан қабул қилинган баъзи ҳужжатлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлади.

"Айни пайтда бюджетдан қанча пул ажратилганини кўриш мумкин ва уларни назорат қилиш осонроқ. Биз илгари бориб текширардик, ўзимиз билан қоғоз ҳужжатларни олиб юришимиз керак эди. Ҳозир ҳамма нарса онлайн кўринади", - дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Uzreport.

Давлетовнинг қўшимча қилишича, маҳаллий бюджетларнинг харажатлари билан боғлиқ ҳужжатларнинг ёпиқ ҳолатлари мавжуд. Бу ҳокимликлар уларни кўрсатишни истамасликлари билан боғлиқ, чунки жамоатчилик дарҳол ҳақли равишда: "нима учун бу битта лойиҳага шунча пул кетмоқда?", -дея сўрайди.

"Кўпчилик е- qaror тизимини ёқтирмайди. Лекин биз бу борада қатъий турамиз. Шу боис ушбу тизимни вазирликларга ҳам татбиқ этмоқчимиз. Вазирликлар ҳам кўп пул сарфлайди", - деди у.

Русланбек Давлетовнинг қўшимча қилишича, тизим туфайли ҳокимликларнинг 2,5 мингта ноқонуний қарорлари аниқланган. “Бу жуда катта рақам", - дея таъкидлади Адлия вазирлиги раҳбари.

“Баъзи ҳокимлар: "Адлия вазирлиги атиги саккиз соат ишлайди, холос”, дейишмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда қонун саккиз соатлик иш кунини белгилайди. Баъзи раҳбарлар қандай қадриятларга эга эканлигини кўраяпсизми? Агар Конституцияда мустаҳкамланган меҳнат ҳуқуқи мавжуд бўлса, Меҳнат кодексида белгиланган меъёрлар мавжуд бўлса, унда йиғилишларда нутқ сўзлайдиган ва саккиз соатлик иш кунини танқид қиладиган раҳбарларни қандай тушуниш мумкин?” – деди у .

Вазирнинг қўшимча қилишича, агар жойлардаги ёки соҳалардаги раҳбарлар улар шу ҳудуд ёки соҳанинг ҳукмдорлари эмас, балким ҳалқнинг ёлланма ишчилари эканликларини тан олишсагина, ҳамма нарса ўзгаради.

“Биз ҳам ёлланма ишчимиз. Қонун бор ва ҳеч ким ундан юқори бўлиши мумкин эмас”, - деди Русланбек Давлетов.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...