Загрузка
Загрузка
Африкалик эгизаклар  андижонлик бўлишди
Жамият

Африкалик эгизаклар андижонлик бўлишди

790
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Африкалик эр-хотин фарзандлари ўзбекистонлик бўлишди. Марвен ва Арвен исмли эгизакларга Андижон ФҲДЁ бўлимида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилган. Бу ҳақида Андижон вилояти Давлат хизматлари агентлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

2020 йил 23 декабрь куни Гана фуқаролари Эммануэл Аквей ҳамда Сусанна Мфумлар эгизак фарзандларни дунёга келтирганлигини билдирган ва амалий ёрдам сўраб, ДХАга мурожаат қилган. Кейинги куннинг ўзида бахтли ота-онага “метрика”лар топширилган.

“Жорий йилнинг 28 сентябрь куни турмуш ўртоғим Сусанна фарзандларимизни дунёга келтирди. Бугун уларнинг туғилганлиги қайд этилганлигидан хурсандмиз. Боиси, юртимизга қайтганимизда уларни рўйхатга олишда қийинчиликлар бўлмайди. Ишимиз осон ҳал бўлганидан хурсандмиз”, - деди Эммануэл Аквей.

Эр-хотин шу йилнинг март ойида Ганадан Ўзбекистонга андижонлик болаларга инглиз тилини ўргатиш учун келган. Бугунги кунда уларнинг ўнлаб ўқувчилари чет тилини билиш сертификатларига эга.

Қайд етиш керакки, ноябрь ойида Молдова фуқароларининг туғилган фарзанди ҳам Андижонда ҳам рўйхатга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...