Загрузка
Загрузка
Ҳафта ўртасида Ўзбекистонга совуқ тушади. Ҳарорат 5-7 даража илиққача пасаяди
Жамият

Ҳафта ўртасида Ўзбекистонга совуқ тушади. Ҳарорат 5-7 даража илиққача пасаяди

617
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳафта ўртасида Ўзбекистонга совуқ тушади. Мухбиримиз хабар беришича, ҳарорат 5-7 даража илиққача пасаяди. 

“Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида атмосфера фронти ўтишида ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида эса бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат 9-14о илиқ атрофида бўлади”, - дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

15 ноябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келишида Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, Устюртда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳаво ҳарорати меъёр атрофида сақланиб туради.

16 ноябрь куни совуқ ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 5-7о илиққача пасаяди, бу ушбу куннинг меъёридан 8-10о га пастдир.

17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, лекин совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-2о совуқгача пасаяди, кундузи қуёш ҳисобига 8-10о илиқгача исийди.

18 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

14-15 ноябр кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин.

14-18 ноябрь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 15-16 ноябрда Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин, бунинг ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+