Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган таниқли ҳомий ва тадбиркор Алишер Усмонов Ўзбекистон учун коронавирусга қарши 500 мингта вакцинанинг харид қилинишини молиялаштиради. Бу ҳақида “Ўзрепорт” телеканалига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Яқин келажакда Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасидан 1 миллион доза Ўзбекистонга етказилади. Шундан 500 минг дозани сотиб олиш ва Ўзбекистонга етказиш Алишер Усмоновнинг шахсий маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши сессиясида Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Алишер Усмонов Наманган аҳолисига 50 минг доза ажратишни сўраган.
"Биз заҳира сифатида 3 триллион сўм тайёрлаб қўйдик. Лекин шошаётганимиз йўқ. Иқлимимиз ва халқимиз учун энг яхши вариантни [эмлаш] топишимиз керак. Сиз хавотир олманг, биз бу масалани ҳал қиламиз. Синовларни ўтказаяпмиз ва энг яхши вариантни албатта келтирамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда эмлаш март ойи бошида бошланади. У текин ва ихтиёрий бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас