Алишер Усмоновнинг матбуот-хизмати  унинг  синглиси ҳисоб-рақамларида  миллионлаб долларлар сақланаётгани ҳақидаги миш-мишларга  муносабат  билдирган
Жамият

Алишер Усмоновнинг матбуот-хизмати унинг синглиси ҳисоб-рақамларида миллионлаб долларлар сақланаётгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирган

856

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли тадбиркор, молиячи ва ҳомий Алишер Усмоновнинг матбуот-хизмати унинг синглиси ҳисоб-рақамларида  миллионлаб долларлар сақланаётгани ҳақидаги миш-мишларга  муносабат  билдирган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, Швейцариянинг энг йирик Credit Suisse банкидан мижозлар  тўғрисида маълумотлар чиқиб кетган.  Гап 1940-2010 йилларда  очилган  ва 100  миллиард  доллар  сақланган 18 мингта ҳисоб-рақам ҳақида кетмоқда.  Ҳисоб эгалари орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

“Айрим виждонсиз ОАВ OCCRP маълумотларига ҳавола  қилиб,  гўёки машҳур тадбиркор, молиячи ва ҳомий Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиеванинг шахсий ҳисоб рақамларида жойлаштирилган  йирик маблағлар ҳақидаги ёлғон маълумот тарқатишмоқда", - дея қайд этмоқда матбуот- хизмати.

 Мазкур хабар ҳам, пуллар ҳам, Саодат Нарзиеванинг шахсий ҳисоб-рақамлари ҳақидаги  маълумот ҳам   ҳақиқатга мутлақо тўғри  келмайди ва  албатта Алишер Усмоновнинг  номини  қоралаш мақсадида тарқатилган.  “Қайноқ фактлар”га ўч  кимсалар эса журналистик этика қоидаларини  менсимасдан,  шу каби ёлғон хабарларга  асосланмоқда. Бундай  ёлғон маълумотларни  чоп этиш Алишер Усмоновнинг обрўси, қадри ва  иш мавқесига  путур  етказади.

Алишер Усмоновнинг  матбуот-хизмати  маълум қилишича, тухматни  тарқатганларнинг  изига тушиш, жабрланганларнинг  қонуний ҳуқуқ ва  манфаатларини  ҳимоялаш учун қонун билан  белгиланган  барча чоралар кўрилади.    

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+