Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Андижонда ҳомиладор аёлнинг беш нафар эркак томонидан зўрлангани бўйича иш бости-бости қилинган. Блогер ва жамоат арбоби Азиза Умарова тўлақонли тергов ўтказишга чақирмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Бир пайтлар иш бўйича Андижон вилоятига борганман. Бунга ўн йил бўлди. Менинг ёнимда туман хотин-қизлар қўмитасига қўнғироқ қилиб, Марҳамат туманида бир кекса чол узоқ вақт бемор ҳолатда ётганини айтиб беришди. Чолга 16 ёшли невараси мактабдан сўнг қараб турган. Олти ой ўтгач, чол тузалиши биланоқ, қизни зўрлаган. Қизнинг қорни маълум бўлгач, ота-онаси бундан хабар топган. Маҳалла ва хотин-қизлар қўмитаси қўшнилар олдида шарманда бўлмаслик учун қизнинг онасини шов-шув қилмасликка кўндирган. Иш бости-бости қилинган. Ман ҳайратдаман”, - дея ёзмоқда у Facebookдаги саҳифасида.
Шу билан бирга, Умарованинг айтишича, Андижон вилоятида ёш ҳомиладор келинчакнинг зўрланиши бўйича иш бости-бости қилинаётганини кўриб, ўша воқеани эслайди. Блогер аминки, бу гал воқеани “ёпиб” бўлмади.
“Ўзи нима бўлган? Беш нафар ҳайдовчи Ҳайит байрамига ичиб олган. Бу аниқ важ бўлиб, уларнинг ўзлари ҳам видеолавҳада буни тан олишган. Изоҳларда ёзилишича, улар маст ҳолатда порнографик фильм кўрганидан сўнг аёлни пайқаб қолишган. Шундай бўлса, уларнинг телефонини текшириб, жиноят пайтида қаерда бўлгани, интернетдан нима кўргани ва кимга қўнғироқ қилганини билиб олиш зарур. Ахир провайдерларга мажбуран кузатиш тизимини ўрнатишмоқдаку! Бу тизим аслида тезкор қидирув тадбирлари учун керак. Ахир онлай-трафик назорат килинадику!”, - деди Умарова.
Жамоат арбоби ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси вакилларига бир неча ўринли саволлар билан мурожаат қилган:
-
Суриштурув ишлари олиб борилганми?
-
Биоматериал олинганми?
-
Зўрлаш ҳолатини суд тиббиёт экспертизаси исботлаши керак эди. Нима сабабдан экспертиза олиб борилмаган? Мутахассис йўқми? Лаборатория борми? Ёки экспертизани Андижонда қила олмшмайдими? Шунча кун ўтсада, нима учун кўзбўямачилик давом этмоқда?
“Токи айбдорлар ўз жазосини олмаса, ОАВдан бу мавзуни кўтаришни илтимос қиламан. Жараённи ва бу ишни бости-бости қилишга бўлган навбатдаги уринишни ёритиш лозим. Бошқача йўли йўқ. Шундай қилинмаса, эртага давлатимизда аёлларни зўрлаш оддий иш бўлиб қолади. Бу шармандалик ишни ҳал қилишнинг ягона тўғри йўли – маслаҳатгўйларни ишдан бўшатиш, тўлақонли тергов ўтказиш, суд тиббий экспертизасини амалга ошириш ва айбдорларни жазолашдир. Ясама дод-войлар, қизни қоралаш ва сотқин блогерлар бор экан – одилона судга ишонч камаяверади”, - дея якунлади у.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас