Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Андижонда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини суратга олмоқчи бўлган фуқарони ўзбошимча суд қилишмоқчи бўлишган. Фуқаронинг сўзларига кўра, у шунчаки бозордаги нархларни расмга олиб турган.
Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир гуруҳ эркаклар бошқа бир ўзбекистонликни сотқинликда айблаб, уни ҳақоратлаётганликлари акс этган.
ИИВ берган маълумотга кўра, ушбу воқеа 22 декабрь куни Андижон вилояти Жалолқудуқ туманида юз берган.
"2020 йилнинг 22 декабрь куни соат 11: 00да Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро мевалар нархини билиш учун Жалолқудуқ тумани марказида жойлашган деҳқон бозорига борган. У суратга туширишни бошлагач, яқин атрофда бўлган эркаклар уни ички ишлар органларига юбориш учун йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этаётганликда гумон қилишган", - дейилмоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси берган хабарда.
Шунингдек, эркаклар уни турли одобсиз сўзлар билан ҳақорат қилишни бошлашган.
“Ҳодиса юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида беш нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (кичик безорилик) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилди. Уларнинг ҳар бири БҲМнинг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди", - дейилади ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси тақдим этган хабарда.
Қайд этиш керакки, қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришларга кўра, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб ўзбекистонликлар телефонга суратга олинган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақидаги фактларни жўнатиши ва шу тариқа пул ишлаши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас