Загрузка
Загрузка
Арсен Длянчев: карантин бизнинг ишимизни бутунлай тўхтатиб қўйди, ҳамма нарса қотди-қолди
Жамият

Арсен Длянчев: карантин бизнинг ишимизни бутунлай тўхтатиб қўйди, ҳамма нарса қотди-қолди

547
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Unique Present Media Holding ивент-компанияси асосчиси ва Ўзбекистон ивент-агентликлари Уюшмаси раиси Арсен Длянчев пандемия пайтида кўнгилочар индустрияси дуч келаётган жиддий муаммолар ва соҳанинг "сояга" тушмаслиги учун нима қилиш кераклиги ҳақида гапирди. Ивент-индустрия вакиллари давлатдан битта нарсани - ишлашга имконият сўрашмоқда.

Карантиннинг таъсири тўғрисида 

Карантин бизнинг ишимизни бутунлай тўхтатди, мутлақо ҳамма қотиб қолди. Биз тадбирларни ташкиллаштириб ҳам, ўтказиб ҳам олмадик. Яқин вақтгача ҳар қандай форматда бунинг иложи бўлмади.

Тадбирларни ўтказиш - ҳаётий зарурат эмаслигини барчамиз яхши тушунамиз. Одамларнинг соғлом бўлиши, нима ейиши, дори-дармонларни қаердан олиши муҳимдир. Аммо расмийлардан бизни тушунишларини сўрайман. Ушбу бизнесда ўн минглаб одамлар фаолият юритади ва бу шунчаки қуруқ гап эмас.

Бундан ким азият чекди? Тўйлар, туғилган кунлар, конференциялар, бизнес тақдимотлари билан шуғулланадиган одамларда! Барча пудратчилар зарар кўрди. Хусусан, видео ишлаб чиқарувчилар, фотостудиялар, декораторлар, безаш бўйича мутахассислар, флористлар, ҳар қандай тадбирга техник хизмат кўрсатадиган одамларга қийин бўлди. 

Бунга банкет заллари, тадбирлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек, нафақат сайёҳлар ҳисобидан яшайдиган, балки ўз турар жойларини ижарага берадиган барча меҳмонхоналар ҳам киради. Бу жуда кўп сонли одамлар бу соҳага жалб қилинган бўлиб, бизнинг индустриямиз тўғрисида бирон бир сўз айтилмади. Мен ҳар куни соҳадаги кўплаб агентликларнинг ёпилишига гувоҳ бўляпман.   

Одамлар соҳани ўзгартиришмоқда. Кимдир етказиб берувчи, такси ҳайдовчилигини танламоқда. Қисқаси, оилани боқиш учун дарҳол пул тўлайдиган томонга қараб кетишмоқда. Албатта, бу жуда қайғулидир. Аслида, бу юрак нидоси, чунки биз мутлақо ҳамма нарсадан маҳрум бўлдик. Аммо шу билан бирга, давлат томонидан аниқ бир ишорани тушуниб турдик- иш жойларини иложи борича сақлашга ҳаракат қилиш лозим. 

Инвент-агентликлари Уюшмаси билан тўғридан-тўғри мулоқот қилган бозор иштирокчилари ушбу истакка қулоқ тутиб, ўз ходимларини икки ёки ҳатто уч ой ушлаб туришга ҳаракат қилишди. Бунинг сабаблари кўп. Кимдир буни мамлакат раҳбариятидан илтимоснома бўлганлиги сабабли қилган бўлса, бошқалар шунчаки бу узоқ давом этиши мумкинлигига ишонишмади. Аммо ҳақиқат шуки, икки ёки уч ой давомида бу одамлар ўз ходимларига маош тўлашди ва жамоаларини қўллаб-қувватлашди. 

Дунёда тадбирларни ташкил қиладиган кишилар ушбу бизнес тури велосипедга ўхшашлигини айтишади. Яъни ғилдирак айланиб турса- пулингиз бор, тўхтаб қолишингиз биланоқ маблағ тугаб қолади. Ивент-компанияси ҳар эҳтимолга қарши жамлаб қўйган 100, 200, 300 миллион сўмлик “суғурта ёстиғчаси”га эга эмас. 

Тадбиркор сифатида бу бизнинг муаммо эканлигини тушунаман. Бизнес билан шуғулланадиган ҳар қандай киши бизга: "Йигитлар, сиз хавфларни ҳисобга олишингиз керак эди!", -деб айтиши мумкин. Ақлий жиҳатдан, мен бунинг шундай эканлигини тушунаман, лекин жисмонан қандай қилиш кераклигини билмайман. Шу вақт ичида ёпилган компаниялар сони бўйича англяпманки, бу муаммо фақат менда эмас экан. 

Нима қилиш керак 

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари бизга ёрдам бермади. Мен фақат бизнинг сегмент – тадбирларни ташкиллаштириш ва ивент-бозорини назарда тутяпман.

Мен давлат нуқтаи назаридан нима учун бундай вазият юзага келганлигини тушунаман. Давлатнинг вазифаси- одамларнинг оммавий юқтириши, оммавий ўлимнинг олдини олишдир. Аммо эртага иқтисодиёт устувор бўлади ва улкан муаммолар пайдо бўлишини тушуниш учун даҳо бўлиш шарт эмас. Нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки бутун дунёда давом этадиган инқироздан ҳеч ким ҳимояланмаган.

Давлат раҳбари, муҳтарам Президент вирус ҳеч қаерга кетмайди, биз пандемияда яшашни ўрганишимиз керак, деб айтдилар. Биз айтилган ҳар-бир сўзга қўшиламиз, аммо пандемияда қандай яшашни ўрганиш учун биз пандемияда ишлашга рухсат олишимиз керак.

Биз давлат идораларига юз кишигача бўлган тадбирларни ўтказиш регламентини беришни сўраб мурожаат қилдик. Тадбир шундай ўтказилиши керакки, бундан ҳамма рози бўлсин. Бизнинг индустрия устувор эмаслигини англаб, ўзимиз юзлаб кишига мўлжалланган тадбирларни ўтказиш режасини ишлаб чиқишни, уни СЭС ва махсус комиссия билан келишиб олишга ташаббус билдирдик. Қолаверса, мазкур режани ҳар қандай форматдаги тадбирлар - тўй, туғилган кун, палов ёки шунчаки тақдимот, компаниянинг туғилган куни, бошқа шу каби тадбирларни ўтказишни истаганлар билан ўртоқлашишга қарши эмасмиз. 

Агар регламент бўлса, кишилар пул ишлашни бошлар эди. Керак бўлса, дезинфекция йўлакчаси, ҳароратни ўлчаш, қўлга ишлов бериш тартиби амал қилсин. Тез ёрдам машинаси навбатчилиги ёки коронавирусга шубҳа бўлган одамларни жойлаштириладиган алоҳида хонага эҳтиёж борми? Биз ҳамма нарсани қилишга тайёрмиз, давлат нима қилиш кераклигини айтса бўлди. Ҳозир биз сўраётган асосий нарса шуки, қандай ишлашни давом эттиришимиз, хавфсиз тадбирни қандай ташкил этишимиз кераклигини бизга айтишсин.

Тадбирларни ташкиллаштирадиган компанияларни даромад солиғидан озод қилиш ҳам муҳимдир. Уни туризм саноатидек, яъни олти ойга озод қилишдан мантиқ йўқ. Туризм соҳасини йўқ нарсадан озод қилишди. Ахир пандемия пайтида туризм соҳаси фойда кўрмайди, чунки туристларнинг ўзи йўқ. Шу билан бирга, унга ажратилган олти ойдан тўрт ойи ҳам ўтиб бўлди. Эртага сайёҳлар бўладими ёки йўқми - номаълум.

Агар биз ҳақиқатан ҳам ёрдам беришни хоҳласак ва буни номигагина эмас, балким камида бир ярим йилдан икки йилгача озод қилиш керак. Мен нима учун бундай эканлигини исботлай оламан.

Пандемия даврида, ўтган беш ой давомида компаниялар ўз ходимларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. Кимдир вирус тез орада тугашига ишонган бўлса, кимдир одамгарчилик юзасидан ходимларни сақлаб қолди... Беш ой ичида компаниялар чуқур минусга кетишди. Улар ишни қайта бошлашганда, тасаввур қилайлик сентябрдан бўлса ҳам, кўп сабабларга кўра олдинги ҳажмлар бўлмайди.

Одамларда тадбирларни ўтказиш учун пул қолмади, касал бўлишдан ва яқинларини юқтиришдан қўрқишади. Умуман олганда, бозор ҳам ўтириб қолади. Агар бизга сентябрь ойидан бошлаб ишлашга рухсат берилса ҳам, ивент-компаниялари камида бир йилда олдинги ҳажмдаги тадбирларга эриша оладилар. Бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича, бутун мамлакатдаги ивент-индустрия соҳаси тадбирлар сифати ва кўлами бўйича тўрт йил, бўлмаса беш йил орқага кетади.

Бозор кадрлар нуқтаи назаридан жуда сийраклашиб қолди. Ҳа, назарий жиҳатдан, иш қайта бошланганида, одамлар ўз жамоаларини тиклашга ҳаракат қиладилар. Аммо ҳамма келадими ёки йўқми - бу катта савол. Назаримда, хамма ҳам қайтмаса керак. Бу аниқ. Чунки улар аллақачон бирон бир жойга ишга киришган ва янги иш берувчилар олдида тегишли мажбуриятларга эгадирлар.

Шундай қилиб, бир ярим ёки икки йил давомида даромад солиғини олиб ташлаш орқали ивент-бизнесига ёрдам бериш мумкин. Кейинчалик, тахминан бир йил ўтгач, одамлар илгариги ҳажмларига етиша олишади. Ҳеч бўлмаганда нимадир ишлаш учун уларга яна бир йил керак бўлади. Бошида албатта қарзларни қайтаришлари зарур.

Ҳеч бўлмаганда, бир мунча даромад кўриш учун бизга ишлаш имконияти ва солиқдан озгина ёрдам беришингизни сўраймиз. Биз фоизсиз кредитлар сўрамаймиз, енгиллик керак эмас, фақат ягона илтимосимиз – солиқдан имтиёз беринг. Аммо асосий талабимиз - ишлашга рухсат керак.

Бизнесимизни қўллаб-қувватлайдиган чора-тадбирларга келсак, асосийси, қандай ишлаш кераклигини айтинг. Ишончим комилки, ҳаммаси яхши бўлади, компаниямиз ўзини таклай олади, аммо давлат ёрдамисиз бу учун 4-5 йил керак бўлади. Яъни 5 йилда олдинги натижаларни қайтара оламиз. Давлатнинг озгина ёрдами билан биз буни бир йилда, бир ярим йилда амалга оширишимиз мумкин. Барча солиқларни ҳам тўлаб биламиз.

Эндиликда жуда кўп компаниялар “сояга” ўтадилар. Улар ўз ходимларига конвертда маош тўлашни бошлашади. Биз 5-6 йил олдинги ҳолатга яна қайтишимиз мумкин. 

Бу ёғига нима қилиш керак 

Биз гуллаб-яшнашни, ҳатто пандемияда ишлайдиган бизнесни яратишни режалаштирмоқдамиз. Компаниямиз ҳатто карантин пайтида ҳам бир неча йўналишларни ишга туширди. Чилонзор, Юнусобод, Максим Горкийдан ишхонамизгача пиёда борган бўлсакда, ривожланишдан тўхтамадик. 

Биз бирор йўл билан “хавфсизлик ёстиқчаси”ни яратишни режалаштирмоқдамиз. Компаниямизнинг 9 йиллик фаолияти давомида фақат бизнесга сармоя тикканимиз учун бунинг уддасидан чиқмадик. Балким, ушбу “хавфсизлик ёстиқчаси”ни яратишга имкон берадиган йўналиш топармиз. Ушбу вазият имкон қадар тезроқ тугаши ва ҳамма нарса тикланишини жуда ҳам истардим. 

Албатта, бошқа мамлакатларда бўлаётган воқеларни кўриб, бизда ҳаммаси яхши эканлигини тушунамиз. Шуни биламанки, бирта компанияни миқёсида канчалик муаммолар кўп. Давлат миқёси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бу жуда қийин масала.

Бизга шунчаки эътибор беришингизни сўраймиз. Концерт тадбирлари билан шуғулланадиган одамлар, банкет залларини қурган ва ишсиз қолганлар, юз минглаб долларга асбоб-ускуналар сотиб олганлар ва уларни ишлата олмаётганлар, машинасини сотиб, 5-10 кишини сақлаб қолишга уринаётганларга эътибор беринг. Ҳозир уларга жуда қийин.

Бизга тадбирларни ўтказишимиз мумкин бўлган форматни беринг. Ушбу форматга риоя қилишга тайёрмиз. Инвент-агентликлари Уюшмаси сифатида биз ижрони назорат қиламиз . Илтимос, бизга имконият беринг.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...