Автомобиллар сони бўйича Самарқанд бошқа вилоятларни ортда қолдирди
Жамият

Автомобиллар сони бўйича Самарқанд бошқа вилоятларни ортда қолдирди

216

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Самарқанд вилояти автомобиллар сони бўйича бошқа вилоятлардан ўзиб кетди. 2020 йил 1 январь ҳолатига самарқандликлар 311 997та автомобилларга эгалик қилишган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошига келиб Ўзбекистонда жами 2 580 133 та автомобиль мавжуд бўлган.

Уларнинг аксариятини 2 410 421 дона енгил автомобиллар ташкил этади. Шунингдек, республикада 15 094 та юк машиналари, 5 072 та автобус, 10 590 та микроавтобус ва 3 756 та махсус транспорт воситалари рўйхатга олинган.

Вилоятлар кесимида Самарқанд вилояти етакчилик қилиб, у ерда 311 997 та автотранспорт воситаси қайд этилган. 253 073та автомобилга эга бўлган Тошкент вилояти иккинчи ўринда турибди. Учинчи ўринни 243 230 дона автомобили мавжуд Фарғона вилояти эгаллаган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+