Загрузка
Загрузка
Баҳсли қарор. Ҳукумат поликлиникаларга пуллик хизмат кўрсатишга  рухсат берди
Жамият

Баҳсли қарор. Ҳукумат поликлиникаларга пуллик хизмат кўрсатишга рухсат берди

639
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳукумати поликлиникаларга пуллик хизмат кўрсатишга рухсат қилган. Бу қарорни камида баҳсли деб аташ мумкин, зеро айни пайтда бу муассасалар ўзларининг тўғридан -тўғри вазифаларни бажара олмаяпти, уларда каттадан-катта навбатлар юзага келмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев ўз қарорига кўра шаҳар ва туманларнинг кўп тармоқли марказий поликлиникаларига давлат томонидан кафолатларган тиббий хизматлардан ташқари пуллик асосида хизмат турларини ташкил этишга рухсат берган.

Шу билан бирга, пуллик хизматлардан тушган маблағларнинг 75 фоизигачаси ушбу кўп тармоқли марказий поликлиникалар тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.

Бу яхши, лекин поликлиникалар шундай ҳам тўлиб кетган, пуллик хизматлар қўшилган тақдирда нима бўлишини тасаввур қилиб кўринг. Одамлардан тўлган рўйхатхоналарни акс этган фотосуратлар ижтимоий тармоқларга чиқмоқда.

“Қизиқ, қачон бизнинг поликлиникалар “одамга ўхшайди”? Биламан, бунинг жавоби йўқ. Мана уч кундирки, боламни тиббий кўрикдан ўтказа олмаяпман! Айрим шифокорларга бўлган навбатлар Хитой деворидан ҳам узун. Назаримда, шифокорлар камроқ одам қабул қилиш учун қасддан вақтни чўзишади. Навбат рақами ва қабул пайти кўрсатилган талон билан қабулга борасиз. Лекин киришнинг иложи йўқ. Навбатда ким охирги эканини тушуниб бўлмайди”, -деб ёзмоқда фойдаланувчилардан бири “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятига.

“Оломонга навбат рақамини кўрсатсангиз, бунга жавобан ҳақорат эшитасиз. Бу ҳолда талон нега керак? Илгаридагидек “тирик навбат”да туриш яхши эмасми? Бу ҳақда шифокорга айтсангиз, “халқ душмани”га айланасиз. Болалар билан келганлар бор. Алоҳида касаллиги бўлган болаларнинг ота-онаси нима қилсин? Менинг қизим 10-15 дақиқа кутгач, бақириб йиғлашни бошлайди, чунки оломон ва шифохонадаги муҳим унинг асабига тегади. Одамлар эса бизни жиннидек қабул қилишади. Охир-оқибат, қабулга кирмай кетамиз. Гап Яшнабод туманидаги 32 оилавий поликлиника ҳақида кетмоқда” – деди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...