Загрузка
Загрузка
Эндиликда тадбиркорлар ўрнатган радарлар ҳам камар тақмаган ҳайдовчиларга жарима ёзади
Жамият

Эндиликда тадбиркорлар ўрнатган радарлар ҳам камар тақмаган ҳайдовчиларга жарима ёзади

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ҳукуматнинг тегишли қарори билан хусусий тадбиркорларга яна бир имтиёз тақдим этилди. Унга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар томонидан ўрнатилган махсус фото ва видео қайд этиш мосламалари орқали хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ҳолатларини ҳам қайд этишга рухсат берилади.

Қарорга мувофиқ, мазкур фото ва видео қайд этиш тизимлари маълум бир техник талабларга жавоб бериши шарт.

Хусусан, қурилмалар ҳайдовчининг юз кўриниши ҳамда хавфсизлик камаридан фойдаланган ёки фойдаланмаганини юқори сифатдаги фотосуратларда аниқ акс эттириши лозим.

Шунингдек, қоидабузарлик содир этилган сана ва вақт, жойнинг аниқ координаталари ҳамда метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати "Маъмурий амалиёт" модулига автоматик равишда узатилиши таъминланиши керак.

Бундан ташқари, электр тармоқларида узилишлар юз берганда тизимнинг узлуксиз ишлашини кафолатлаш мақсадида унинг фаолиятини 8 соатдан кам бўлмаган вақт давомида қўллаб-қувватлайдиган захира электр манбаи билан жиҳозланган бўлиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, биргина май ойида Ўзбекистонда жарима баллари тизими асосида 12 ва ундан ортиқ жарима баллини тўплаган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...