Загрузка
Загрузка
“Бизнинг авлод буни кутмаган эди». Таниқли жамоат арбоби Азиза Умарова Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши мумкинлигини  кескин танқид қилди
Жамият

“Бизнинг авлод буни кутмаган эди». Таниқли жамоат арбоби Азиза Умарова Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши мумкинлигини кескин танқид қилди

675
Загрузка

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Smartgov Consulting бюроси ижрочи директори ва жамоатчи арбоб Азиза Умарова Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши мумкинлигини кескин танқид қилди. Бу ҳақида у Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ёзганлиги тўғрисида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

“Бундай муҳим хабарни Россия нашридан россиялик сиёсатчининг сўзидан билаётганимизда рамзий маъно бор. Ичкаридаги вазият эса айтгандай эмас. Беларусь Украинанинг “Океана Эльза” жамоаси концертини уюштириб, тинчликпарвар кучларни Донбассга киритиш ва Украина-Россия чегарасини назоратга олишни таклиф этди. Қирғизистон эса меҳнат мигрантларига пул ўтказмалари миқдори чекланганлиги учун Россия билан курашмоқда. Қирғизистонликлар учун чеклов миқдори 100 минг рублни ташкил қилса, Қозоғистонликлар учун 150 минг, Арманистон фуқаролари учун – бир миллионни ташкил этади. Беларусь ва Қозоғистон иқтисодиётлари ҳар қачонгидан ҳам аянчли аҳволда”, - дея фикр билдирган Умарова.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши ҳам “жуда қайғули” бўлади. Республика Россияда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлиб кетади. Бунда “ҳар қандай санкция ва рублнинг пасайиши баробарида” ҳамма нарса аста секинлик билан ўлади.

Бундан ташқари, Умарованинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Россия билан музокаралар олиб бориш учун етарли тажрибага эга эмас. Шу муносабат билан у давлатимизнинг ўз маҳсулотини экспорт қилиш (ЕОИИнинг бошқа давлатлари бозорига) учун ўз фойдасига бўлган техник регламентларга ҳам эриша олмаслигидан қайғурмоқда.

“Биз кирсак, географик жиҳатдан чегараланган Тожикистон ҳам ортимиздан киради. Ортга йўл йўқ. Умуман йўқ. Тинч йўл билан ажралиб ҳам бўлмайди. Барча қарорлар бир томондан қабул қилинади. Иттифоққа кириш – бир томонга чипта олиш демакдир. Салом Совет Иттифоқи. Бизнинг авлод буни асло ҳам кутмаган эди”, -деб афсусланган Умарова.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон ЕОИИга кириш эҳтимолини кўриб чиқаётганлиги ҳақида маълум бўлган эди. Бу учун Ўзбекистон ва Россия томонидан ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ давлатимизнинг Евроосиё иқтисодий Иттифоқига киришидан келиб чиқиши мумкин бўлган имконият ва хатарларни сарҳисоб қилиш билан шуғулланади.

Россиядан ташқари,   Евроосиё иқтисодий Иттифоқига Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон киради. Молдова эса кузатувчи мақомига эга. ЕОИИни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома 2015 йилнинг 1 январидан кучга кирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+