Загрузка
Загрузка
Боғни  қутқариб  қолайлик. Тошкент шаҳар ҳокимлиги  “Мовий гумбазлар” ёнида  Истиқлол  мажмуасини  қурмоқчи
Жамият

Боғни қутқариб қолайлик. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Мовий гумбазлар” ёнида Истиқлол мажмуасини қурмоқчи

583
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўзбек давлатчилигининг 3 000 йиллик сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий, маънавий тарихи ҳамда ўтган 30 йил, айниқса, Янги Ўзбекистонни қуриш босқичини ўзида қамраб олган жараёнларни гавдалантирувчи “Истиқлол мажмуаси”нинг концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилган. Ҳаммаси яхшию, лекин янги мажмуани Тошкентда сақлаб қолинган сўнгги яшил бурчак – “Мовий гумбазлар” боғининг ёнида қуриш режалаштирилган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Танлов жорий йилнинг 7 март куни якунланиб, ғолиблар 10 мартгача аниқланади. 15 март куни ғолиб чиққанлар эълон қилинади ва 300 миллион сўм миқдорида мукофотланади.

Боғда ўсаётган кўп йиллик дарахтларни сақлаб қолиш танловнинг асосий   мезонларидан биридир. Бироқ, бугунги кунда боғда яратилган бетакрор муҳитга зарар етказмасликнинг иложи бўларканми?

Қизиғи шундаки, жорий йилнинг 11 январь куни президентга эҳтимол МУМ (халқ тилида ЦУМ –таҳр.) яқинида жойлашадиган лойиҳа тақдим этилди. Қуйида унинг сурати келтирилмоқда. Агар бу Истиқлол мажмуаси ва унинг лойиҳаси тайёр бўлса,   танлов эълон қилишнинг нима кераги бор?

Ўзбекистон президенти ўтган йилнинг декабрида парламентга қилган мурожаатида ушбу мажмуанинг яратилиши ҳақида илк бор эълон қилган эди. Унга кўра, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, пойтахт марказида "Истиқлол" мажмуаси қурилади.

Таҳририятдан шуни айтмоқчи эдикки, ватанпарварлик руҳидаги бундай мажмуалар давлат учун муҳим ва керак. Лекин, бу учун яшил бурчакларни йўқ қилиш шартми? Балким шаҳар марказида қуриб ташланган бирорта кўримсиз тош ва бетонли иншоотни бузиш ўринли бўлар?

Умид қиламизки, хажжамият ҳам ўзининг кекин муносабатини билдиради ва ҳокимлик   мажмуанинг жойлашишини қайта кўриб чиқади. Амир Темур ҳиёбонида дарахтларнинг аёвсиз кесиб ташланганига ўхшаш Тошкентда яна бирта экологик фожеа юз бермайди, деб умид қиламиз.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...