Загрузка
Загрузка
Болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди
Жамият

Болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ ​Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилиб, кўриб чиқиш учун Сенатга юборди. Ҳужжат билан 14 ёшга тўлмаган болаларни зўрлаганлик ва жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондирганлик учун 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазосини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Қонун лойиҳасида зўравонликдан жабр кўрган ёки гувоҳ бўлган болалар билан ишлаш тартибига ҳам муҳим ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, вояга етмаганларни сўроқ қилиш жараёнини мажбурий видеога олиш ва жабрланган болаларга давлат ҳисобидан бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланмоқда.

Бундан ташқари, боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан содир этилган жиноятлар учун шартли ҳукм қилиш ва муддатидан илгари озод қилишни чеклаш назарда тутилган. Шунингдек, болаларнинг жинсий эркинлигига қарши бир қатор жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш ва жазони ижро этишда жавобгарликка тортиш муддатини қўлламаслик таклиф этилмоқда.

Ҳужжат кучга кириши учун энди Сенат томонидан маъқулланиши ва Президент томонидан имзоланиши лозим.

Аввалроқ "Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистонда ўлим жазосини қайтариш ташаббусини қўллаб-қувватлаганди. Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги боғчада 5 ёшли қизчанинг ходим томонидан жинсий тажовузга учраши ортидан жамиятда ушбу олий жазо чорасини қайтариш бўйича муҳокамалар қайта авж олган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...