Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Энди болани мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш учун турмуш ўртоқнинг нотариал розилиги, шунингдек, автомобилни сотиб олиш ва сотиш бўйича битим дунёнинг исталган нуқтасидан E-notarius портали орқали онлайн тарзда амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Адлия вазирлиги матбуот хизмати E-notarius ёрдамида ушбу хизматларни том маънода 15 дақиқада – компьютер ёки смартфон ёрдамида қандай олиш мумкинлиги хусусида айтиб берган.
Ариза берувчи порталдан “Вояга етмаган боланинг чет элга кетишига розилик” ёки “Биргаликда эгалик қилинадиган мол-мулкни тасарруф этишга розилик", хизматини танлайди, шахсий маълумотларини киритади ва нотариал далолатнома тузади.
Нотариус вақтни белгилайди. Тизим томонларнинг мобил телефонларига СМС хабарнома юборади. Белгиланган вақтда нотариус томонлар иштирокида видеоконференция орқали нотариал далолатнома тузади.
Эслатиб ўтамизки, транспортни бошқариш учун яроқлиқ тўғрисида тиббий маълумотни энди масофадан туриб олиш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас