Загрузка
Загрузка
Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятни содир этганларга шартли ҳукм қўлланилмайди
Жамият

Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятни содир этганларга шартли ҳукм қўлланилмайди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятни қасддан содир этган шахсларга нисбатан шартли ҳукм қўллаш тақиқланди. Шунингдек, бундай жиноятни содир этган шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишга ҳам чеклов киритилди. Бу Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йил 14 октябрда имзолаган қонунда белгиланган. 

Қонун билан Жиноят кодексининг 72-моддасига ўзгартиш киритилган. Унга кўра, боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан содир этилган жиноят учун суд шартли ҳукм тайинлай олмайди. Бунинг маъноси — айбдорга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган тақдирда, уни муайян шартлар асосида жазони ўтамасдан юриш имкониятидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73-моддасига ҳам ўзгартиш киритилиб, боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятни қасддан содир этган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чорасини қўллашга чеклов белгиланган. 

Мазкур ўзгартишлар болалар ҳаётига қарши қаратилган қасддан содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш ва жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилган.

Қонун болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид бошқа ўзгартишлар билан бирга қабул қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда жинсий шилқимлик учун жазо кучайтирилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...