Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда жинсий шилқимлик учун жазо кучайтирилди
Жамият

Ўзбекистонда жинсий шилқимлик учун жазо кучайтирилди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда жинсий шилқимлик учун жарималар оширилди. Энди бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга 4,4 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмгача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин. Агар ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрорланса, жарима 6,6 миллион сўмдан 8,8 миллион сўмгача ошади ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ тайинланиши мумкин.

Тегишли қонун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. Ўзгартишлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41¹-моддасига киритилган.

Аввал жинсий шилқимлик учун 880 минг сўмдан 2,2 миллион сўмгача жарима ёки беш суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган эди. Такрорий ҳуқуқбузарлик учун жарима 2,2 миллион сўмдан 3,08 миллион сўмгача бўлган. Янги тартибга кўра, жарима миқдори сезиларли даражада оширилган. Ҳисоб-китоблар амалдаги 440 минг сўмлик базавий ҳисоблаш миқдори асосида келтирилган.

Қонунчиликда жинсий шилқимлик шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, унинг учун исталмаган жинсий хусусиятга эга ҳаракатлар сифатида белгиланган. Бунга бир марта содир этилган қўпол ҳаракатлар ёки такрорий исталмаган хатти-ҳаракатлар киради. Жумладан, ташқи кўриниш ёки тана тузилиши ҳақида жинсий мазмундаги изоҳлар бериш, тегишли ишоралар қилиш, рухсатсиз тегиниш ва жинсий мазмунда мурожаат қилиш ҳолатлари шулар қаторига кириши мумкин.

Жазо ҳуқуқбузарликнинг ҳолатлари ва қонунчиликда белгиланган тартиб асосида қўлланилади. Ўзгартишлар жинсий шилқимлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва фуқароларнинг шаъни ҳамда қадр-қимматини ҳимоя қилишга қаратилган.

Кеча, шунингдек, Ўзбекистонда педофилларга нисбатан жазо чорасини оғирлаштирувчи қонун Президент томонидан имзоланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...