Бошқа давлатларга нисбатан арзонроқ. UzAuto Motors  тўртта янги кроссовернинг  қиёсий нархлар таҳлилини  эълон қилди
Жамият

Бошқа давлатларга нисбатан арзонроқ. UzAuto Motors тўртта янги кроссовернинг қиёсий нархлар таҳлилини эълон қилди

227

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ЯА UzAuto Motors компанияси тўртта янги Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox кроссоверларининг Ўзбекистон ва бир қатор бошқа давлатлардаги нархлар таҳлилини эълон қилди. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

Масалан, республикамизда Tahoe нархи 54369 долларни ташкил қилиб, Россиянинг унинг нархи 58100, АҚШда– 53960, БААда – 53233 долларга тенг.

Trailblazer нархига келадиган бўлсак, Ўзбекистонда у 27778 доллар, Бразилияда – 57236, Колумбияда – 41640, Таиландда – 37690 доллар туради.

Ўзбекистонда Traverse нархи 42471, БААда– 42310, АҚШда– 42295, Россияда– 47100 долларни ташкил этади.

photo_2020-01-03_15-09-59.jpg

Equinox энг оммабоп русум саналиб, бизда у 23700 доллар, Мексикада – 24000, БААда – 24070, АҚШда– 24995, Хитойда– 25000 доллар туради.

Бундан ташқари, компания томонидан русумларнинг бозорлардаги ҳолати таҳлил этилган. Мисол учун, SUV сегментидаги автомобиллар 106 минг доллардан бошлаб баҳоланади.

photo_2020-01-03_15-09-55.jpg



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+