Загрузка
Загрузка
Бошпанасизлар учун янги ижтимоий тизим йўлга қўйилади
Жамият

Бошпанасизлар учун янги ижтимоий тизим йўлга қўйилади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими тубдан ўзгартирилмоқда. Президентга тақдим этилган таклифга кўра, амалдаги 11 та реабилитация маркази вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш муассасаларига айлантирилади. 

​Расмий маълумотга кўра, ушбу шахсларга ҳужжатларини тиклаш, тиббий ёрдам кўрсатиш, касбга ўргатиш ва ишга жойлаштириш бўйича манзилли кўмак берилади. Муассасаларда бандлик бўлинмалари ташкил этилиб, фуқароларга ҳунар ўрганиш учун ваучерлар ажратилади. 

Шунингдек, 11 тоифадаги эҳтиёжманд шахслар учун транспорт имтиёзлари рақамлаштирилиб, ID-карта орқали автоматик тизимга ўтказилиши режалаштирилган.Фуқаролар бу марказларга нафақат профилактика инспектори ёки "маҳалла еттилиги" кўмагида, балки ўз мурожаатларига асосан ҳам жойлашишлари мумкин. 

Шунингдек, давлат раҳбари ушбу таклифларни маъқуллаб, янги механизмларни жойларда сифатли жорий этиш бўйича тегишли топшириқларни берган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...