Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани "Сангардак" маҳалласидаги Узун ўрмон хўжалиги ҳудудида дарахтлар ноқонуний қўпорилиб, уларга шикаст етказилди. Ушбу ҳолат Экология миллий қўмитаси, Бош прокуратура ва вилоят ҳокимлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан аниқланди.
Расмий хабарга кўра, ноқонуний ишлар ҳеч қандай рухсатномасиз ва экологларнинг огоҳлантиришига қарамай бажарилган. Шунингдек, 11 туп қарийб 100 йиллик Зарафшон арчаси илдизи билан қўпориб ташлангани маълум бўлган.
Ҳозирда Экополиция ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда ва айбдорларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда 25 октябрь куни тунги вақтда 144 туп соғлом арча дарахтлари кесиб ташлангани ҳақида видеолар тарқалганди.

Изоҳлар мавжуд емас