Загрузка
Загрузка
Чирчиқ дарёсидаги ноқонуний қазишма сабаб табиатга қарийб 2 триллион сўмлик зарар етказилди
Ҳодисалар

Чирчиқ дарёсидаги ноқонуний қазишма сабаб табиатга қарийб 2 триллион сўмлик зарар етказилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўзанида норуда фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ҳолати фош этилди. Ноқонуний ҳаракатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. 

​Расмий хабарга кўра, бир компания мутасаддилари тегишли рухсатномасиз, махсус техникалар ёрдамида дарё ўзанидан 101,2 минг куб метр қум-шағал хом ашёсини қазиб олишган. Бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,9 триллион сўм миқдорида зарар етказилган.​

Шуни таъкидлаш лозимки, дарё ўзанида ноқонуний қазиш ишларининг олиб борилиши ҳудуд экологияси ва табиий муҳитга ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатади. 

​Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 192-11-моддаси (мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Олдинроқ Тошкент шаҳрида сохта харид чеклари орқали бюджетдан катта миқдордаги "кэшбек" маблағларини ўзлаштириб олган МЧЖ масъул шахслари фош этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...