Загрузка
Загрузка
Тошкентда ўпирилиб тушган йўл ўтказгич иши бўйича 6 киши ҳукм қилинди
Ҳодисалар

Тошкентда ўпирилиб тушган йўл ўтказгич иши бўйича 6 киши ҳукм қилинди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жорий йил 12 март куни йўл ўтказгичнинг бир қисми ўпирилиб тушиши юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд ҳукми чиқарилди. Иш доирасида 6 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 

Ўшанда Тошкент шаҳрининг Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасидаги (собиқ "Троицкий" кўприги) йўл қатнови қисмида ўпирилиб тушиши содир бўлганди.

Суд ҳужжатларига кўра, қурилиш объектида 6 миллиард 177 миллион сўмлик ишлар сифатсиз бажарилган, яна 1,2 миллиард сўмлик ишлар эса амалда бажарилмаган бўлса-да, бажарилган деб расмийлаштирилган. 

Шу тариқа давлатга жами 7 миллиард 377 миллион сўм зарар етказилган. 

Судланувчилар Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбдор деб топилган. Уларнинг ҳар бирига 1 йил давомида моддий жавобгарлик ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, шунингдек 116,2 миллион сўмдан жарима жазоси тайинланган. 

Шунингдек, Бош прокуратуранинг депозит ҳисоб рақамига ўтказилган 7 миллиард 377 миллион сўм давлат фойдасига ўтказилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...