Загрузка
Загрузка
Бу дўзахга ўхшайди. Россиялик блогер Илья Варламов Тошкентдаги рекламали LED-экранлар кўплигидан даҳшатга тушган
Жамият

Бу дўзахга ўхшайди. Россиялик блогер Илья Варламов Тошкентдаги рекламали LED-экранлар кўплигидан даҳшатга тушган

479
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиялик таниқли журналист ва блогер Илья Варламов Тошкентдаги рекламали LED-экранлар кўплигидан даҳшатга тушган. Айниқса чорраҳалардаги экранлар сони уни жуда ҳайратда қолдирган. Тунги Тошкентни   блогер “рекламали дўзах” деб атаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Куни кеча Варламов Ўзбекистонга ташриф буюриб, энергия инқирози ҳақида катта видео ёзиб олган. Тунги Тошкент бўйлаб сайр қилиб, у ҳар-бир чорраҳада ёниб турган рекламали LED-экранларни танқид қилган ва битта чорраҳада ўнлаб экранлар бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Экранларнинг “дўзах оловига ўхшаган” ёруғлигидан кўзи қамашган Варламов шаҳар кўчаларида кўплаб рекламага рухсат берганларнинг ақлсизлигига ҳайрон қолган.

“Шаҳарда кетаётиб, кўзларинг оғрийди, шаҳарни умуман кўрмайсан. Сон-саноқсиз рекламадан иборат қандайдир дўзахга тушиб қолади киши. Тошкентни шунчалик ҳам севмаслик мумкинми? Тошкент ва Ўзбекистоннинг қайси душманлари бунга рухсат берган ва ўрнатган?”, - дея хулоса қилди блогер.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...