Загрузка
Загрузка
Бугундан бошлаб Ўзбекистонда карантин доирасида янги  чекловлар кучга кирмоқда
Жамият

Бугундан бошлаб Ўзбекистонда карантин доирасида янги чекловлар кучга кирмоқда

478
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Бугундан бошлаб Ўзбекистонда карантин доирасида янги чекловлар кучга кирмоқда. 

Янги чекловлар 13 июлдан 1 августгача давом этади. Жумладан: 

- сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатиб турилади;

- маҳаллий ҳаво ва темир йўл қатновлари тўлиқ тўхтатилди. 

Эслатиб ўтамизки, "Ўзбекистон темир йўллари" томонидан 2020 йил 10 июлдан 1 августгача бўлган давр учун 5 900та чипта сотилган. Энди йўловчиларга сотиб олинган чипталар нархи қопланади. 

13 июлдан 1 августгача “Uzbekistan airways” томонидан “Тошкент-Нукус”, “Тошкент-Урганч” ва “Тошкент-Термиз” йўналишлари учун 332 чипта сотилган. Харид қилинган чипталар бир йил давомида ҳақиқий ҳисобланади. Эпидемиологик вазият барқарорлашганда, ҳаво қатнови тикланади ва йўловчилар илгари сотиб олинган чипталардан фойдаланишлари мумкин. 

Шу билан бирга, компания бир йил аввал сотилган чипталар учун пулни қайтариб бермоқчи эмас. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳозирда ушбу масала истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишига олиб келганми ёки йўқлиги юзасидан текшириш ўтказмоқда.

- 65 ёшдан ошганларга сабабсиз уйдан чиқмаслик тавсия этилган;

- 18-19 июль ва 25-26 июль кунлари (шанба ва якшанба) барча транспорт воситалари, шу жумладан такси хизмати фаолияти тўлиқ тўхтатилади. Стикерга эга ва илгари стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилган автомобиллар бундан мустасно. Стикерсиз ҳаракатлана оладиган шахслар рўйхатини билан бу ердан кўришингиз мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...