Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бюджет ташкилотларининг тўланмайдиган таътилга чиққан тиббиёт ходимларига компенсация тўланади. Мухбиримиз берган хабарга кўра, тегишли қарор лойиҳаси тасдиқланиш босчиқида турибди.
Компенсация коронавирус пандемияси шароитида ишга ҳаққи сақланмаган ҳолда таътилга чиққан ва бюджет ҳисобидан таъминланаётган муассаса ходимларига берилади. Бу тўғрисида АОКАда ўтказилган бирифинга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби эксперти Ҳабибулла Оқилов айтиб ўтди.
Режага кўра, компенсация тариф ставкасига нисбатан фоиз ҳисобида ҳар-бир 30 календарь кун учун тўланади. Барча рақамлар, хусусан тўланадиган фоиз миқдори қарорда акс эттирилади.
Оқиловнинг айтишича, қарор ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Изоҳлар мавжуд емас