Загрузка
Загрузка
Дaлалар бўйида "баскетбол" усулидаги чиқинди қутилари ўрнатилмоқда
Жамият

Дaлалар бўйида "баскетбол" усулидаги чиқинди қутилари ўрнатилмоқда

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан атроф-муҳитни пластик ва бошқа чиқиндилардан холи тутиш мақсадида "баскетбол" усулидаги махсус чиқинди қутилари ўрнатиш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур лойиҳа дала атрофидаги ва йўл бўйларидаги тозаликни таъминлаш ҳамда ҳайдовчи ва йўловчиларда чиқиндини ўз жойига ташлаш одатини шакллантиришга қаратилган.

Ташаббус доирасида вазирлик ва соҳа мутасаддилари томонидан йўл ҳаракати қатнашчилари ҳамда маҳаллий ҳокимликларга мурожаат йўлланган.

Йўл давомида пластик идишлар ва бошқа чиқиндиларни автомобилда сақлаб туриш, фақат хавфсиз жойда тўхтаб, чиқиндиларни "баскетбол" савати шаклидаги қутиларга ташлаш сўралмоқда. Таъкидланишича, ҳаракатланаётган автомобилдан чиқинди отмаслик йўл хавфсизлиги учун ўта муҳим.

Маҳаллий ҳокимликлар ҳамда фермер хўжаликларига ушбу типдаги чиқинди қутиларини йўловчилар учун хавфсиз бўлган нуқталарга ўрнатиш ва уларни мунтазам равишда бўшатиб туришни биргаликда ташкил этиш таклиф қилинган.

Лойиҳа ташаббускорлари "Далаларимиз чиқинди учун эмас, ризқ-рўз етиштириш учун" деган ғояни илгари суриб, келажак авлодга тоза ва хавфсиз атроф-муҳит қолдириш зарурлигини эслатмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...