Загрузка
Загрузка
Электротехника корхоналарига 5 миллион долларгача арзон кредит ва мис харидида 90 кунлик бўлиб тўлаш имконияти берилмоқда
Иқтисод

Электротехника корхоналарига 5 миллион долларгача арзон кредит ва мис харидида 90 кунлик бўлиб тўлаш имконияти берилмоқда

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда электротехника ишлаб чиқарувчилар учун йирик молиявий енгилликлар эълон қилинди. Президентнинг янги қарорига кўра, 1 октябрдан эътиборан соҳа тадбиркорларига айланма маблағни тўлдириш учун 5 миллион долларгача арзон кредитлар ажратилиб, биржада мис хомашёсини сотиб олишда сумманинг 75 фоизини 90 кунга бўлиб тўлаш имконияти яратилмоқда. 

Эндиликда "Савдони ривожлантириш компанияси" жамияти орқали битта тадбиркорлик субъектига 5 миллион долларигача миқдорда кредит ажратилади. Кредитлар йиллик 6 фоиз ставкада (шундан 2 фоизи банк маржаси), 2 йилгача муддатга ва 3 ойлик имтиёзли давр билан берилади.

Ажратилаётган кредит суммасининг 50 фоизигача (бироқ 20 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда) "Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси" томонидан кафиллик тақдим этилади. Кредитнинг қолган қисмига корхона мол-мулк, суғурта полиси ёки экспорт шартномаси бўйича тушумларни таъминот сифатида қўйиши мумкин.

Биржа савдоларида мис харид қилишда сумманинг 25 фоизини корхонанинг ўзи, қолган 75 фоизини эса "Ўзсаноатэкспорт" жамияти 3 кун ичида тўлаб беради. Бунинг учун "Ўзсаноатэкспорт"га компания томонидан тўғридан-тўғри 40 миллион доллар ажратилади.

Корхоналар "Ўзсаноатэкспорт" томонидан тўлаб берилган 75 фоизлик маблағни суғурта полиси таъминоти остида 90 кун ичида қайтариши лозим. Бунда кечиктирилган ҳар бир кун учун йиллик 6 фоиз ставкада фоиз ҳисобланади. Битта корхонанинг "Ўзсаноатэкспорт" олдидаги қарздорлик лимити 3 миллион доллардан ошмаслиги белгиланган.

Олдинроқ электротехника саноати экспортини 2030 йилгача 5 миллиард долларга етказилиши режалаштирилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...