Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда Савдо-саноат палатаси мутасаддиси пора билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Сурхондарёда Савдо-саноат палатаси мутасаддиси пора билан қўлга тушди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида Савдо-саноат палатаси туман бўлими бошлиғифуқарога аукцион орқали 2 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб, 5 миллион сўм олгани гумон қилинмоқда. У пулни фуқарога қайтариб бериш вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида мутасадди бир фуқарога деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун аукцион орқали 2 гектар ер майдони олиб беришини ваъда қилгани аниқланган. У бунинг эвазига 5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани айтилмоқда.

Кейинчалиик раҳбар ушбу пулни фуқарога қайтариб бериш вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Тошкентда "Келес" темир йўл чегара божхона пости инспектори пора олишда гумонланиб қўлга олинганди. Тергов маълумотларига кўра, у ҳужжатларни ноқонуний расмийлаштириш ва ўнта iPhone телефонларининг "IMEI" кодларини рўйхатдан ўтказиш учун 3 минг доллар олган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...