Загрузка
Загрузка
Трамп маъмурияти Исроилга қарийб 3 миллиард долларлик бомба сотмоқчи
Дунё

Трамп маъмурияти Исроилга қарийб 3 миллиард долларлик бомба сотмоқчи

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Исроилга умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган 2 минг фунтлик (907 килограмм) бомбалар партиясини сотишни режалаштирмоқда. Пакетга 40 мингта юқори қувватли бомба ва 20 мингта махсус жанговар каллак кириши айтилмоқда.

Таклиф этилаётган келишув Конгресс қўмиталарига норасмий тарзда маълум қилинган. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитасидаги энг юқори лавозимли демократ Грегори Микс эса келишувни маъқуллашдан бош тортишини билдирган. У маъмурият бу қуроллар Исроил томонидан АҚШ ва халқаро ҳуқуқ талабларига мувофиқ ҳамда тинч аҳолини ҳимоя қилган ҳолда қўлланишига етарли кафолат бермаганини айтган.

Маълумотига кўра, 2,8 миллиард долларлик пакетда 20 мингта MK-84 ва яна 20 мингта BLU-117 туридаги 2 минг фунтлик бомбалар бўлади. Шунингдек, ер остидаги мустаҳкам объектларга зарба бериш учун мўлжалланган I-2000 Penetrator жанговар каллаклари ҳам кўзда тутилган.

MK-84 АҚШ арсеналидаги энг катта ва кучли умумий мақсадли бомбалардан бири ҳисобланади. У қалин бетон конструкцияларни вайрон қилиш ва катта ҳудудда зарар етказиш хусусиятига эга.

Келишув оддий савдо сифатида кўрилаётган бўлса-да, унинг асосий қисми АҚШнинг Foreign Military Financing дастури орқали молиялаштирилиши режалаштирилган. Бу механизмда Вашингтон Исроилга қурол сотиб олиш учун маблағ ажратади.

Конгресс аъзоси Грегори Микс ушбу келишувни ҳозирча маъқулламаслигини билдирган. Унинг таъкидлашича, 2 минг фунтлик бомбаларнинг Ғазо ва Ливан каби аҳоли зич жойлашган ҳудудларда қўлланиши бўйича жиддий хавотирлар мавжуд.

Бироқ Микснинг қаршилиги келишувни автоматик равишда бекор қилмайди. Унинг позицияси ҳозирча Конгрессдаги норасмий кўриб чиқиш жараёнини секинлаштиради. Кейинчалик маъмурият келишувни Конгрессга расман тақдим этиши мумкин.

АҚШ Давлат департаменти эса таклиф қилинаётган қурол савдолари Конгрессга расман билдирилмагунча улар ҳақида изоҳ бермаслик сиёсатига амал қилишини маълум қилган. Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли вакили ҳам барча ташқи қурол савдолари белгиланган тартибда кўриб чиқилаётганини айтган.

Бу Трамп маъмуриятининг Исроилга йирик ҳарбий ёрдам ва қурол етказиб бериш бўйича сўнгги қарорларидан бири бўлмоқда. 2024 йилда Жо Байден маъмурияти аҳоли орасида катта талафотлар бўлиши хавфидан қўрқиб, 2 минг фунтлик бомбаларнинг бир партиясини етказиб беришни вақтинча тўхтатган, Трамп эса 2025 йилда бу чекловни бекор қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) бош штаби бошлиғи Эяль Замир армияда молиялаштириш етишмаслиги юзага келгани ва бу қўшинларнинг жанговар шайлигига салбий таъсир кўрсатаётганини маълум қилганди. Унинг айтишича, армия бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтда фаолият олиб бораётган шароитда маблағ танқислигига дуч келмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...