Загрузка
Загрузка
Дам  олиш кунлари  ҳаво ҳарорати 17 даражагача кўтарилади,  ёмғир ёғиши мумкин
Жамият

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 17 даражагача кўтарилади, ёмғир ёғиши мумкин

482
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет” келаётган дам олиш кунларининг об ҳавоси бўйича маълумот тақдим этган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

“Бугун ва эртага республиканинг барча ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кузатилади. Шу кунларда республика бўйича ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари қуёш ҳавони 10-15 даражагача иситади, кечалари эса 2 даража совуқ - 3 даража илиқ атрофида бўлган бироз совуқ сақланиб туради”, - дея маълум қилишмоқда синоптиклар.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг натижасида булутлилик зичланиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ.

Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ, шимолда 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 4-9 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

29-31 январь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...