Загрузка
Загрузка
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда иссиқ ҳаво кузатилади ва айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилади
Жамият

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда иссиқ ҳаво кузатилади ва айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилади

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзгидромет хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 12—14 июнь кунлари кундузи Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб қолади. Бироқ дам олиш кунлари Каспий денгизи ҳудудидан нисбатан нам ҳаво оқимлари кириб келиши бошланади. Бунинг оқибатида мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ҳамда сел-сув тошқинлари юзага келиши хавфи мавжуд.

Аниқлик киритилишича, жорий йилнинг 13 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида, 14 июнь куни эса кечаси ва эрталаб Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шунингдек, якшанбa куни куннинг иккинчи ярмида Навоий ва Бухоро вилоятларининг айрим жойларида ҳам момақалдироқ билан кузатилувчи ёғингарчиликлар бўлиши башорат қилинмоқда. Синоптиклар республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида яшовчи аҳолини сел келиш хавфидан яна бир бор огоҳлантирган.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада кўтарилиши кутилмоқда. Республика бўйича кундузги ҳарорат 36—38 даражагача, чўл ҳудудларида 40 даражагача, энг чекка жанубий вилоятларда эса 42 даражагача иссиқ бўлади. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, бироқ вақти-вақти билан 13—18 м/с гача, шимолда ва чўл зоналарида эса 20—22 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонларни келтириб чиқариши мумкин.

Пойтахт Тошкент шаҳрида 12—14 июнь кунлари об-ҳаво асосан кам булутли бўлади ва ҳеч қандай ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жума куни кундузи 33—35 даражани ташкил этса, шанба ва якшанба кунлари 36—38 даражагача кўтарилади. Кечаси эса ҳарорат 20—23 даража атрофида мўътадил сақланади. Шаҳарда шамол тезлиги вақти-вақти билан 10—12 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда енгил чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...