Загрузка
Загрузка
Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Жамият

Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 5–7-июн кунлари айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати эса якшанба кунига келиб 37 даражагача кўтарилади.

Бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 28–33 даража атрофида, жанубий вилоятларда эса 34–36 даражагача исийди.

6–7-июн кунлари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 6-июнда Фарғона водийси вилоятларида, 7-июнда эса Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. 

Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда аста-секинлик билан кўтарилиб, якшанба куни кундузи 34–37 даражагача етади. Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Республиканинг шимолида 7-июнда шамол 20–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5–7-июн кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳарорат 30–32 даража бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат шанба куни 30–32 даража, якшанба куни эса 34–36 даражагача кўтарилади. Шамол 3–8 метр/сония тезликда эсиб, вақти-вақти билан 10–12 метр/сониягача кучаяди ва шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...