Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Давлат хизматлари марказларида сервис-менежери лавозими жорий этилмоқда. Хостес-қизлар муаммоли вазиятларнинг олдини олиб, ҳар-бир мурожаат этувчига алоҳида эътибор беришади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида ДХМ ходимларининг сонини кўпайтиришга қарор қилган.
Бугунги кундан бошлаб барча ДХМларида сервис менежер лавозимига 20-35 ёшдаги хотин-қизларни ишга олиш бошланди. Хостеслар танлов асосида олинади. Танловда иштирок этиш учун Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари кадрлар бўлимига мурожаат қилиш мумкин.
Номзодлардан хушмуомалалик, яхши талаффуз, нутқ сўзлаш қобилияти, стрессга чидамлилик ва турли тоифадаги кишилар билан тил топа олиш, меҳнатсеварлик талаб этилади. Чет тилларни билиш, шунингдек психология соҳасидаги бошланғич билим ва кўникмалар уствуворлик беради.
Изоҳлар мавжуд емас