Депутат: Энергия барқарорлиги учун ҳавони қурбон қилмасдан электр ишлаб чиқариш керак
Жамият

Депутат: Энергия барқарорлиги учун ҳавони қурбон қилмасдан электр ишлаб чиқариш керак

48

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қонунчилик палатасида Энергетика вазирининг ахбороти эшитилган мажлисда депутат Ноиба Иноятова муҳим экологик муаммони — Ўзбекистон энергетика балансида газ ва кўмир ҳисобига энергия ишлаб чиқариш улуши ҳали ҳам катта эканини — кўтарди.Бу эса атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламаларни кескин камайтириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларига тезроқ ўтиш зарурлигини англатади.

Вазир ўз жавобида бир неча ижобий ўзгаришларни санаб ўтган.

Унга кўра, 1 кВт/соат энергия ишлаб чиқариш учун газ сарфи меъёри пасайган.

Газ сарфи камайиши ҳисобига ҳавога чиқадиган 11 миллион тонна CO (ис гази) чиқишининг олди олинган.

Жамоатчиликни ташвишга солаётган асосий нуқта – бу кўмирнинг энергия балансида қолиши ҳақидаги маълумотдир. Агар кўмирдан фойдаланиш давом этса, бу чанг, тутун ва ис гази билан яшайверамиз дегани бўлмаслиги кераклиги таъкидланди.

Депутатнинг айтишича, кўмир станциялари фақат экологик талабларга жавоб берадиган технологиялар билан модернизация қилиниши керак.

Зарарли ташламаларни пасайтириш учун энг замонавий фильтрлар ўрнатилиши ва алмаштирилиши шарт.

Ҳавога чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдори кескин пасайтирилиши лозим.

"Энергия барқарорлиги ҳавони қурбон қилиш ҳисобига бўлмаслиги шарт. Ўзбекистонга ток ҳам, тоза ҳаво ҳам бирдек зарур"- деди депутат Ноиба Иноятова.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда табиий газ тармоқларига уланмаган ёки газлаштирилмаган ҳудудлардаги аҳоли хонадонлари учун электр энергияси тарифларига имтиёзлар жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...