ДСҚ раиси тадбиркорлар унга ижтимоий тармоқлар орқали шахсан  мурожаат қилишлари мумкинлигини айтди
Жамият

ДСҚ раиси тадбиркорлар унга ижтимоий тармоқлар орқали шахсан мурожаат қилишлари мумкинлигини айтди

433

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев Тошкентдаги ёшлар форуми давомида фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун яратилган "Тадбиркор ва солиқчи" Телеграм гуруҳи маъмури эканлигини айтди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, у гуруҳда қолдирилган мурожаатларни шахсан кўриб чиқади ва баҳсли масалаларни ҳал этишга кўмаклашади.

"Айни пайтда гуруҳнинг 11.5 минг иштирокчиси бор. Мен ҳам шу гуруҳдаман. Сизни ишонтириб айтаманки, ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди. Ҳар бир саволга жавоб берилади. Бундан ташқари, Facebook ва Instagram орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин", -деди у.

Эслатиб ўтамизки, Қудбиев илгари пули йўқлиги боис, ўзининг “Тико”сида киракашлик қилганини айтганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...