Загрузка
Загрузка
Эндиликда жарима ўз вақтида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин
Жамият

Эндиликда жарима ўз вақтида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин. Бу тартиб Ички ишлар вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган йўриқномада белгиланган.

Ҳужжат 2026 йил 6 ноябрда расман эълон қилинган ва 2027 йил 7 январдан кучга киради. Бироқ автомобиль ҳар қандай тўланмаган жарима учун автоматик равишда олиб кетилмайди.

Бунинг учун жарима ҳақида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлиши керак.

Ҳайдовчи жаримани жойида электрон тўлов тизими, мобил илова ёки банк орқали тўлиқ тўлаб, тўлов тасдиқланса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилмайди.

Маълумот учун, жарима ҳақидаги қарор топширилганидан кейин 15 кун ичида унинг 50 фоизини ёки 30 кун ичида 70 фоизини тўлаш орқали қолган қисмидан озод бўлиш имконияти ҳам мавжудлиги айтилган.

Бу имтиёз қонунда белгиланган айрим истисно ҳолатларга татбиқ этилмаслиги келтирилган.

Олдинроқ йўлчорраҳалар ва қайрилиб олиш жойлари яқинида 1.1 (бир яхлит) ҳамда 1.3 (иккита яхлит) йўл ётиқ чизиқларини босганлик учун қоидабузарлигига оид жарималар бекор қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...