Энергетика вазири: ҳафта охирида кутилаётган совуқ кунларда ўзбекистонликлар электроэнергия ва газсиз қолишмайди
Жамият

Энергетика вазири: ҳафта охирида кутилаётган совуқ кунларда ўзбекистонликлар электроэнергия ва газсиз қолишмайди

555

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз маълум қилишича, Энергетика вазири Алишер Султонов ҳафта охирида кутилаётган совуқ кунларда ўзбекистонликлар электроэнергия ва газсиз қолишмаслиги ҳақида ваъда берган.

«Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз”, - деди у Тошкентда бўлиб ўтган матбуот-анжумани давомида.

Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, стандарт талабларига жавоб бермайдиган мосламалар ишлатилганида жуда кўп энергия йўқотишлари юзага келмоқда.

“Афсуски, бугунги кунда ана шундай вазиятлар кузатилаяпти. Бунақада ишлаб чиқаришни қанча кўпайтирмайлик, газни ҳам, электр энергиясини ҳам етказиб беришда муамолар юзага келиши мумкин. Ҳурматли истеъмолчилар, шунинг учун мен сизлардан энергиятежамкор қурилмалардан фойдаланиш йўналишида биргаликда ишлашни илтимос қилардим. Ўйлайманки, ушбу келаётган бир ҳафта-ўн кунлик совуқни яхши ўтказиб олишга ҳамма имкониятларимиз мавжуд”, - дея таъкидлади вазир.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзгидромет” башоратига кўра, ҳафта охирида кескин совуқ бўлиши кутилмоқда. Республикада қор ёғади, фақат мамлакат шимолида ёғингарчилик кутилмайди.

23 январь куни антициклон бутун мамлакатимизни қамраб олади, жуда совуқ бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати нолдан 5-10 даражагача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ ва 3 даражагача илиқ бўлиши мумкин. Ўртача кунлик ҳарорат меъёрий кўрсаткичдан 6-8 даража паст бўлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...