Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда карантин пайтида етказиб бериш билан шуғулланувчи такси ҳайдовчилари учун янги қоидалар тасдиқланди. Бу ҳақида Республика махсус комиссиясининг қарорига асосланиб, мухбиримиз хабар бермоқда.
Энди ушбу хизматни кўрсатишга лицензияга эга бўлган ва етказиб бериш билан шуғулланадиган такси ҳайдовчилари махсус кийим (комбинезон), тиббий қўлқоп ва ниқобда бўлишлари талаб этилади.
Эслатиб ўтамизки, 17 апрелдан бошлаб йўловчи ташиш ҳуқуқига эга бўлган транспорт воситалари пойтахтда етказиб бериш хизматларини стикерларсиз амалга оширишлари мумкин.
Улар озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий воситалар ва бошқа зарур буюмларни етказиб беришлари мумкин. Бошқа ҳолларда, яъни йўловчиларни ташиш ёки фуқаролар билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият амалга оширилган тақдирда уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Тошкентда йўловчилар ташиш учун лицензияга эга бўлган автомобиллар сони 11792 тани ташкил этади.
Изоҳлар мавжуд емас