Загрузка
Загрузка
Фарғона вилоятида Мирзиёевга мурожаатни чоп этгани учун журналистни ишдан бўшатмоқчи бўлишган. Унда фермердан ерни ноқонуний тортиб олган ҳоким ҳақида айтилган
Жамият

Фарғона вилоятида Мирзиёевга мурожаатни чоп этгани учун журналистни ишдан бўшатмоқчи бўлишган. Унда фермердан ерни ноқонуний тортиб олган ҳоким ҳақида айтилган

762
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фарғона вилоятида Мирзиёевга мурожаатни чоп этгани учун журналистни ишдан бўшатмоқчи бўлишган. Унда фермердан ерни ноқонуний тортиб олган ҳоким ҳақида айтилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ижтимоий тармоқларда "Бувайда кўзгуси" газетаси журналисти Шарифа Мурод Фарғона вилоятига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи арафасида ўзининг Facebookдаги саҳифасида маҳаллий фермернинг президентга мурожаатини эълон қилгани боис "қувғин" қилингани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Мурожаатда айтилишича, Бувайда тумани ҳокими ерни ноқонуний тортиб олган. 

Шарифа Муроднинг сўзларига кўра газета муҳаррири ва ўриндошлик асосида Бувайда тумани ҳокимлигининг матбуот котиби ундан "ўз хоҳиши билан ишдан кетишни" сўраган. 

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг вакиллари зудлик билан Шарифа билан боғланишган. Журналистнинг сўзларига кўра, вазият яхшиланган. Уни ишдан бўшатишмаган. 

"Фарғона вилояти ҳокимлиги вазиятни тўғри баҳолагани ва журналистга босим ўтказишнинг олдини олгани, шунингдек, журналистнинг ўз касбий фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқларининг бузилиши ва маҳаллий ҳокимият идораларининг фермерга нисбатан ҳаракатларининг қонунийлиги бўйича суриштурувни бошлашга донолиги етарли бўлганидан хурсандмиз"- дея қайд этмоқда фонд. 

Фонд бу ҳолатни кузатиб боради ва давлат раҳбари ташрифи якуни билан Шарифа Муродга нисбатан тазйиқлар қайта бошланишига йўл қўймайди. 

"Ўзбекистон демократик мамлакат ва журналистлар журналистик текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Оммавий ахборот воситаларини цензурасига йўл қўйилмайди", - дея таъкидлади Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди. 

Эслатиб ўтамизки, 12 ва 13 май кунлари Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...