Фарғонада Миллий гвардия ходими каналда чўкаётган қизни қутқариб қолди
Жамият

Фарғонада Миллий гвардия ходими каналда чўкаётган қизни қутқариб қолди

49

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилояти Риштон туманида Миллий гвардия ходими Катта Фарғона каналида чўкиб кетаётган қизни қутқариб қолди.

Воқеа 6 август куни Зодиён қишлоғида содир бўлган. Миллий гвардия ходими 21 ёшли қиз сувда чўка бошлаганини пайқаган. У дарҳол ўзини каналга ташлаб, уни қирғоққа олиб чиққан ва шифокорлар келгунига қадар биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қиз эҳтиётсизлик туфайли сувга тушиб кетган. Шифокорлар уни текшириб, ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқлигини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Оҳангарон сув омборида чўмилаётган 19 ёшли икки қиз чўкиб кетган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...