ИИВ нима сабабдан етказиш хизмати автомобиллари маҳаллаларга   киритилмаётгани бўйича тушунтириш  берди
Жамият

ИИВ нима сабабдан етказиш хизмати автомобиллари маҳаллаларга киритилмаётгани бўйича тушунтириш берди

985

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ички ишлар вазирлиги етказиб бериш хизматлари автомобиллари маҳаллаларга киритилмаётгани бўйича фуқароларнинг шикоятларига жавоб қайтарди. Маҳсулотларга буюртма берган кишилар ИИБ постигача боришга мажбур бўлаётганликларидан норози бўлишмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Етказиб бериш хизматлари ҳақидаги савол Тошкентнинг Куйлюк туманида яшовчилар томонидан кўтарилган. Уларнинг айтишича, бегона машиналарни маҳаллаларга киритиш таъқиқланган бўлиб, келтирилган маҳсулотларни олиш учун одамлар омма бўлиб постгача боришмоқда.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов АОКА штабида ўтказилган брифингда ҳақиқатан ҳам пойтахтда транспорт воситаларининг ҳаракатини назорат қилиш учун бундай чоралар кўрилаётганини тушунтирди. Барча йўллар Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан назорат қилинмоқда.

Мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ИИБ ходимлари яшаш мавзеларга бегона транспорт воситалари, ҳаттоки етказиб бериш хизматларини ҳам киритмасликлари мумкин. Бу одамлар ўртасидаги назоратсиз алоқаларни чеклаш учун амалга оширилмоқда.

Шоҳрух Ғиёсов фуқаролардан мазкур заруратга тушуниш билан ёндашишни сўради.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...