Икки кунда Тошкентда  коронавирусга  чалинган 74 нафар бемор аниқланди. Касалланганлар бўйича  Самарқанд вилояти ҳам етакчилар қаторида
Жамият

Икки кунда Тошкентда коронавирусга чалинган 74 нафар бемор аниқланди. Касалланганлар бўйича Самарқанд вилояти ҳам етакчилар қаторида

533

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки кун давомида, яъни 10-12 май кунлари ҳудудлар кесимида коронавирус билан касалланганлар бўйича батафсил маълумотни эълон қилди.

Касалликнинг ошиши бўйича Тошкент ва Самарқанд вилоятлари етакчилик қилишмоқда.

Тошкентда икки кунда коронавирус билан касалланганлар 74 тага ошган. 10 май куни 811 нафар касал рўйхатга олинган бўлса, 12 май куни ушбу кўрсаткич 885 кишини ташкил этмоқда.

Самарқанд вилоятида касаллик ошиши 31 тани ташкил этган. Бу ерда 10 май куни 173 киши қайд этилган бўлиб, 12 майга келиб 204 киши рўйхатга олинган.

Бошқа ҳудудлар кесимида ўсиш статистикаси қуйидигича: 

Қорақалпоғистон – 117 (+3)

Андижон вилояти – 169 (+3)

Бухоро вилояти – 440 (+0)

Жиззах вилояти – 3 (+0)

Қашқадарё вилояти – 6 (+0)

Навоий вилояти – 17 (+9)

Наманган вилояти – 240 (+6)

Сирдарё вилояти – 31 (+7)

Сурхондарё вилояти – 44 (+3)

Фарғона вилояти – 158 (+0)

Хоразм вилояти – 233 (+0)


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+